Расман. «Барселона» Пике, тер Штеген, Лангле ва де Йонг билан шартномани узайтирди

«Барселона» клуби 4 футболчи билан янги шартнома тузилганини маълум қилди.


Шартномаси 2022 йилда якунланадиган Жерар Пике янги шартнома орқали келишувни 2024 йилга қадар узайтирди. Аммо испаниялик футболчи мавсум-2021/22да маълум миқдордаги ўйинларда иштирок этсагина янги шартнома кучга киради. Пикенинг бадал пули эса 500 миллион ерво этиб белгиланди.

Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген 2025 йилга қадар клубда қоладиган бўлди. Унинг бадал пули ҳам 500 миллион еврога етказилди.

Ҳимоячи Клеман Лангле ва ярим ҳимоячи Френки де Йонг шартномани 2026 йилнинг июнь ойига қадар узайтиришди. Франциялик футболчининг бадал пули 300 миллион евро, нидерландиялик ўйинчиники эса 400 миллион евро этиб белгиланди.
Манба: sports.ru

21.10.2020, 08:10 186 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш