ЕЧЛ. «МЮ» Париждан яна ғалаба билан қайтди, Анхелиньонинг дубли «Лейпциг»га 3 очко тақдим этди

ЕЧЛ 1-тури доирасидаги марказий учрашувда «МЮ» Париждан ғалаба билан қайтган бўлса, «Лейпциг» ўз майдонида «Истамбул» устидан зафар қучди.
 
Париждаги учрашувда бир йил аввалги воқеа рўй берди. «МЮ» Фернандешнинг пенальтидан киритган голи эвазига ҳисобни очди, иккинчи бўлимда Марсияль автоголи билан ҳисоб тенглашишига сабаб бўлди. Сўнгги дақиқаларда эса катта саҳнага яна Рэшфорд чиқди. Маркус 87-дақиқада кучли зарбаси билан Навас дарвозасини ишғол этиб, «МЮ»га Парижда ғалаба келтирди.
H гуруҳидаги иккинчи баҳсда эса «Лейпциг» Анхелиньонинг дубли эвазига «Истамбул»ни мағлуб этди. Англия ва Германия клублари дастлабки турдан кейин 3 очко билан гуруҳ пешқадамига айланиб олишди.
ЕЧЛ. 1-тур. H гуруҳи. 20 октябрь
ПСЖ – Манчестер Юнайтед - 1:2
Голлар: 0:1 – 23, пенальти Бруну Фернандеш, 1:1 – 55, автогол Марсьяль, 1:2 – 87 Рэшфорд.
ПСЖ – Навас, Курзава (Баккер, 86), Флоренци (Дагба, 79), Кимпембе, Диалло, Эррера (Рафинья, 79), Данилу Перейра, Гуйе (Кин, 46), Ди Мария (Сарабия, 86), Неймар, Мбаппе.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Туанзебе, Шоу, Теллес (Погба, 67), Бруну Фернандеш (ван де Бек, 88), Фред, Мактомини, Уан-Биссака, Рэшфорд, Марсьяль (Джеймс, 88).
Огоҳлантиришлар: Неймар (34), Мактомини (36), Туанзебе (72), Данилу Перейра (84), Кин (90).
Лейпциг – Истамбул Б - 2:0
Голлар: 1:0 – 16 Анхелиньо, 2:0 – 20 Анхелиньо.
РБ Лейпциг – Гулачи, Мукиеле, Упамекано (Конате, 65), Хальстенберг, Анхелиньо, Ольмо (Хенрихс, 65), Кампль (Адамс, 58), Форсберг (Хван Хи Чхан, 46), Нкунку (Клюйверт, 70), Орбан, Поульсен.
Истамбул – Гюнок, Епуряну, Болинголи-Мбомбо, Шкртел, Рафаэл, Топал (Ба, 67), Вишча, Тюрюч (Жулиано, 84), Каҳвечи (Алексич, 83), Кайсара (Озжан, 30), Кривелли.
Огоҳлантириш: Болинголи-Мбомбо (18), Нкунку (40), Упамекано (41), Рафаэл (43), Конате (73), Озджан (86), Хенрихс (89).

21.10.2020, 03:16 147 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш