«Тоттенхэм» Сон борасида якуний қарорга келди

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби раҳбарияти яқин вақт ичида ўз ҳужумчиси Сон Хён Мин билан янги шартнома борасида музокараларни бошлайди.
 
«Шпорлар» раҳбарияти жанубий кореялик футболчининг ойлик-маошини оширишга рози. Айни пайтда Сон лондонликлар таркибида ҳафтасига 150 минг фунт ишлаб топади.
Сон жорий мавсумда 8 та гол киритиш билан бир қаторда, тўртта голга ассистентлик қилишга улгурди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

20.10.2020, 12:09 199 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш