"МЮ" яна бир Фернандеш учун "Ливерпуль" билан курашади

Португалиянинг «Спортинг» клуби футболчиси Жоэлсон Фернандешга АПЛнинг етакчи клублари қизиқиш билдиришмоқда.
 
Гап шундаки, «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари 17 ёшли футболчи учун кураш олиб боради.
«Спортинг» ўз футболчисининг трансфер нархини 40 миллион фунт атрофида баҳоламоқда. Футболчининг потенциал харидорлари товон пулини камайтиришга ҳаракат қилиб кўришади.
Фернандеш ўтган мавсумда "Спортинг"нинг ёшлар клуби таркибида 32 та учрашувда майдонга тушди ва 5 та гол киритди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

20.10.2020, 11:28 161 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш