Сульшер: «МЮ» гуруҳда биринчи марта энг яхшилар билан ўйнайди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган «ПСЖ»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
 
«Ҳамма Чемпионлар Лигасида ўйнашни хоҳлайди. Бизга ўтган мавсумда финал босқичида қатнашган жамоалар рақиб бўлди. «Лейпциг»  яримфиналгача етиб борди. «Истанбул» билан баҳсда Рафаэль («МЮ» собиқ ҳимоячиси) билан учрашишдан хурсанд бўламиз. 
Бу – биз учун ажойиб гуруҳ. Жамоа биринчи марта энг яхшилар билан ўйнайди. Бўлажан баҳс сўнгги йиллардаги энг жиддий синов бўлади.
«ПСЖ» билан аввалги ўйин – тарих. (2018/2019 йилги ЕЧЛ 1/8 финалида «МЮ» «ПСЖ»га ўз майдонида 0:2 ҳисобида ютқазиб, сафарда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва кейинги босқичга йўл олган). Ажойиб воқеа, аммо бу бўлажак ўйинга таъсир қилмайди. Бизда ҳам, рақибда ҳам ўзгаришлар бўлди. Босқич ҳам бошқа», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

20.10.2020, 11:21 341 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш