Куман: «Барселона» Чемпионлар Лигаси фаворити эмас»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Ференцварош»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
«Хотиржамликни сақлаш учун мусобақани тўғри бошламоқчимиз. Бу қийин ўйин бўлади ва «Камп Ноу»да ғалаба қозониш муҳим. 
«Барселона» мураббийлари ва футболчилари ғалаба қозониш учун доим босим остида. Клубдаги вазиятдан хабардормиз. Жамоадан ташқарида биз таъсир ўтказа олмайдиган нарсалар бор. Аммо биз «Ференцварош» билан ўйинни ижобий кайфиятда кутяпмиз.
Ўтган йиллардаги Чемпионлар Лигасида «Барселона»га нима етишмаганини билмайман. Агар бу мавсумда муваффақиятсизликка учрасак, унда мен жавобгар бўламан. 
«Барселона»да экансиз, Испанияда ва Европада ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишинингиз керак. Аммо кучли жамоалар бор. Клубда бўлган сўнгги воқеалардан сўнг «Барса» Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити эмас, аммо турнирда узоқроққа боришимиз мумкин», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Marca.

20.10.2020, 08:59 252 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш