Европанинг топ-5 чемпионатларида қайси футболчига нисбатан энг кўп фол ишлатилиши маълум бўлди

Спорт тадқиқотлари халқаро маркази (CIES) қайси футболчига нисбатан энг кўп фол ишлатилиши борасидаги рейтингни эълон қилди.
 
Рейтинг 2 хил йўналишда тузилди — Европанинг топ-5 лигаси ҳамда кўҳна қитъанинг қолган чемпионатлари учун.

Топ-5 чемпионатлари (Ла Лига, АПЛ, Бундеслига, А серия, Лига 1) рейтингида «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар етакчига айланди. Бразилиялик футболчига қарши ҳар 20 дақиқаю 39 сонияда битта қоидабузарлик ишлатилади.

Иккинчи поғонани эса «Анже» ярим ҳимоячиси Анжело Фульжини эгаллади. Унга нисбатан ҳар ўртача 20 дақиқаю 56 сонияда фол ишлатилади.

Учинчи ўринни «Гранада» ярим ҳимоячиси Янхель Эррера банд этди — 21:24.

Европанинг барча чемпионатларида эса Швециянинг «Эстерсунд» клуби ҳужумчиси Жерелл Селларс биринчи ўринни эгаллади. Унга нисбатан ўртача ҳар 13 дақиқаю 11 сонияда бир марта қоидабузарлик қилинади.
Манба: sport24.ru

20.10.2020, 08:20 256 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш