«Барселона» Пьяничнинг формасидан хавотирга тушмоқда

«Барселона» клуби ярим ҳимоячи Миралем Пьяничнинг паст формасидан хавотирга тушмоқда.
 
Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.

Босниялик футболчи жамоа сафига келиб қўшилганида жисмоний формаси жуда ёмон эди. Шу кунгача ҳам у ўз формасини тиклай олмаяпти ва жамоадошларидан анча ортда қолмоқда.

Мураббийлар штаби, Пьянич яқинда коронавирусни бошдан кечирганини инобатга олиб, унга ишонишда давом этади. Шунга қарамай, футболчи таътил пайтда машғулотда яхши ишламаганини таъкидлашмоқда.

Манбага кўра, Пьянич «Реал»га қарши ўйинда (24 октябрь) майдонга тушмайди. Аммо «Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Европа чемпионлар лигаси доирасида «Ференцварош»га қарши ўйинда футболчининг хизматидан фойдаланмоқчи.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

20.10.2020, 08:12 400 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш