«Женоа» бош мураббийи Шомуродовнинг дебюти ҳақида фикр билдирди

«Женоа» бош мураббийи Роландо Маран «Верона»га қарши баҳсда Элдор Шомуродовнинг дебютига баҳо берди.
 
Учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса, ўзбекистонлик футболчи асосий таркибда майдонга тушиб, 63-дақиқада захирага олинди.

«Мен унга ўйнаш имкониятини бердим, аммо Шомуродов ҳозирча жамоамиз футболи ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас. У бошқа чемпионатдан келди ва бу ерда қандай ишлаш кераклиги ҳозирча билмайди. Унга вақт керак. У сабрли бўлиши лозим. У хатога йўл қўймади. Шу боис, ўйин учун унга миннатдорчилик билдираман», — деди Маран "Sky Sport"га берган интервьюсида.
Манба: sport24.ru

20.10.2020, 07:42 958 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш