Рэмзи «Ювентус» машғулотларига қайтди

Football Italia хабарига кўра, уэлслик футболчи Киевнинг «Динамо»сига қарши ЕЧЛ учрашуви олдидан жамоадошлари билан машғулот ўтказмоқда.
 
Аммо Рэмзи учрашувда қатнашадими ёки йўқми, номаълум бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рэмзи 13-октябр куни жароҳат олган эди.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда ярим ҳимоячи "А" Серияда 2 та учрашувда, 1 та голлик узатма амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, "Динамо" - "Ювентус" учрашуви 20-октябр, сешанба куни Киевда, Тошкент вақти билан соат 21:55да бошланади.
Манба: Football Italia

19.10.2020, 19:31 128 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш