Кутиб олинг: «Реал»да янги самурай!

Душанба кунидан бошлаб Реал Мадрид бош жамоаси машғулотларида Такухиро Накаи исмли 16 ёшли япониялик ярим химоячи кўриниш берди.
Такухиро 2014 йилдан бошлаб Реал академиясида фаолият олиб боради: Реал Мадрид Фундасионнинг Япониядаги Клиник дастурларининг бирида(бу дастурни 2018 йил биз хам Тошкентда амалга оширгандик) Реал мураббийларига Такухиро ўйини ёқиб қолади ва уни ўша йили Мадридга кўрикка таклиф этишади. Кўрикдан муваффақиятли ўтган Такухиро онаси билан Мадридга кўчиб боради, чунки у вояга етмаганлиги сабабли ва ФИФА санцияларига тушмаслик учун онаси ёки отаси Мадридда яшаши шарт эди.
Модрич Такухиро кумири хисобланади.
Умуман олганда, Япония, Хитой ва Жанубий Корея каби давлатларнинг иқтисодиёти бақувват бўлганлиги ва уларда Европа клубларига хомийлик қиладиган катта компаниялар мавжудлиги, футболчилари Европа клубларига кетишини осонлаштиради.

Реал, Такухиро

16.10.2020, 16:52 801 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш