«Женоа» Шомуродовни А Серияда «заявка»дан ўтказди. У «Верона»га қарши дебютини ўтказиши мумкин

«Женоа» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни Италия чемпионати ўйинлари учун рўйхатдан ўтказди.
 
А Серия расмий сайти футболчимиз ҳақидаги маълумотларни клубнинг лига расмий сайтидаги профилига жойлаштирди. Элдор Шомуродов А Серия 4-тури доирасидаги «Верона»га қарши баҳсда дебютини ўтказиши мумкин. Ушбу учрашув 19 октябрь, душанба куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 7,5 миллион трансфер пули евро эвазига «Ростов»дан «Женоа»га ўтганди. Футболчининг Италиядаги йиллик маоши 1,3 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, Шомуродов Ўзбекистон – Эрон (1:2) ўйинидан кейин Тошкентдан Италияга қайтиб кетганди. Клуб футболчининг жамоага тезроқ мослашиши учун миллий жамоа ихтиёридан эртароқ келишини илтимос қилган.

13.10.2020, 15:41 605 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш