Италияда тўп сураётган ўзбек легионерининг маоши Криштиану Роналду ўйнаётган чемпионатнинг айрим машҳур футболчилариникидан юқори экани маълум бўлди

Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри А Серия футболчилари маоши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
«Дарё» нашрининг ёзишича, «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг маоши йилига 1,3 миллион еврони ташкил этади. Генуяликлар клубида фақат Милан Бадель (1,4 миллион евро) Элдордан кўпроқ маош олади. Шунингдек, нашр ҳисоботларидан четда қолган Лассе Шоне ҳам 1,4 миллион маошга эга.
Шомуродовнинг маоши А Сериянинг айрим машҳур футболчилариникидан юқори экани маълум бўлди
Таъкидланишича, ўзбекистонлик футболчининг йиллик маоши А Сериянинг айрим машҳур футболчилариникидан юқори. Булар: Симон Кьер, Раде Крунич («Милан»), Антонио Миранте, Никола Максимович («Наполи»), Томаш Стракоша, Марко Пароло («Лацио») ва Фабио Куальярелла («Сампдория»).
«Женоа»нинг энг кўп маошга эга футболчилари:
  • Милан Бадель — 1,4 миллион евро
  • Элдор Шомуродов — 1,3 млн евро
  • Давиде Запакоста — 1,3 млн евро
  • Доминико Кришито — 1,2 млн евро
  • Стефано Стураро — 1,2 млн евро
  • Кристиан Сапата — 1,2 млн евро
  • Пето Пеллегрини — 0,8 млн евро
  • Маттиа Перин — 0,8 млн евро
  • Марко Пяцса — 0,8 млн евро

Роналду, Шомуродов

12.10.2020, 08:19 747 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш