Фабрегас "Барселона"ни кескин танқид қилди

"Барселона" собиқ сардори Сеск Фабрегас "қизил анорранглилар"ни танқид қилди.
 
"Барса"нинг Суаресга бўлган муомаласи Сескга ёқмаган. 
"Суарес ҳаётининг энг яхши йилларини "Барселона" учун бағишлади. У кўплаб совринлар ютди ва афсонага айланди. Унга нисбатан кўпроқ ҳурмат кўрсатилиши лозим эди. "Барса" ўзининг қайта қурилишини амалга ошириб, бошқача йўл тутуши мумкин эди. Мен ўз клубларига борини берадиган футболчиларга кўпроқ ҳурмат кўрсатишларини хоҳлайман. Худди шу нарса Месси билан боғлиқ вазиятга ҳам тегишли", - деди Сеск. 
 
Эслатиб ўтамиз, Суарес "Атлетико"даги илк ўйинида иккита гол уриб, 1та голга ассистентлик қилди. 
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

28.09.2020, 00:04 286 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш