Моуриньо: «ФАни танқид қилганим учун жарима тўлашдан кўра, хайрияга пул беришни афзал кўраман»

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛ доирасидаги "Ньюкасл"га қарши кечган (1:1) ўйиндан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 
 
"Мен пенальти бўлган вазиятга баҳо беришни истамайман. ФАни танқид қилганим учун жарима тўлашдан кўра, хайрияга пул беришни афзал кўраман.

Дарлоу ўйининг энг яхши футболчиси, агар сизлар совринни футболчи бўлмаган бошқа инсонга беришни истамасангиз. Дарлоу кўплаб сейвлар амалга ошириб, жамоасини қутқарди. 

Сон Ҳём Мин? У сон суягидан жароҳат олди ва бир қанча муддатга сафдан чиқди. Кўрамиз, у кейинги ўйинга тушадими", - деди мураббий.

27.09.2020, 23:45 192 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш