«А» Серия. «Наполи» ўз уйида «Женоа» дарвозасига жавобсиз 6та гол урди

Италия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган баҳсда «Наполи» ўз уйида «Женоа» дарвозасига жавобсиз 6та тўп киритди.
 
Неаполликлар сафида Лосано дублга эришди, Зелиньски, Мертенс, Элмас ва Политано ҳам майдонни голсиз тарк этишмади.
"А" Серия, 2-тур.
"Наполи" – "Женоа" 6:0
Голлар: Лосано (10, 65), Зелиньски (46), Мертенс (57), Элмас (69), Политано (72).
"Наполи" – Мерет, Ди Лоренцо, Ҳюсай, Кулибали, Манолас (Максимович, 46), Фабиан Руис, Зелиньски (Ғулом, 73), Лосано (Политано, 66), Инсинье (Элмаз, 23), Осимҳен, Мертенс (Лоботка, 66). 
"Женоа" – Маркетти, Дзаппакоста, Бираски, Масьелло, Пеллегрини (Гильоне, 55), Бадель (Беҳрами, 64), Зайц (Пандев, 55), Пьяца (Мелегони, 70), Лерагер (Радованович, 70), Гольданига, Дестро.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

27.09.2020, 23:24 153 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш