АПЛ. 7та гол киритилган баҳсда «Манчестер Сити» «Лестер»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Вардидан ҳет-трик

Англия Премьер-лигаси 3-тури доирасида гранд клублар иштирокидаги голларга бой баҳслар давом этди.
 
Куннинг марказий баҳси «Манчестер Сити» ва «Лестер» ўртасида ўтиб, меҳмонларнинг кутилмаган йирик ғалабаси билан якунига етди.
Ҳисобни Маҳрез ажойиб голи билан очган бўлишига қарамай, кейинги дақиқаларда Варди 2та пенальти ва ўйиндан киритилган голи билан ҳет-трикни расмийлаштириб, жамоасини олдинга олиб чиқди – 1:3.
77-дақиқада Мэддисон жарима майдони ташқарисидан йўлланган жуда кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни 1:4га етказган бўлса, 84-дақиқада Аке «Сити»даги илк голини киритиб фарқни бироз қисқартирди – 2:4.
88-дақиқада эса «тулкилар» ўйиндаги 5-голларини киритишди. Мэдиссон Менди томонидан қўполлик билан тўхтатилгани учун белгиланган пенальтини Тилеманс Эдерсон дарвозасига жойлаб қўйди – 2:5.
Брендон Рожерс жамоаси кетма-кет 3-ғалабасига эришиб, 9 очко билан 1-ўринга чиққан бўлса, «Сити» 3 очкоси билан 13-ўринда қолди. Бу Гвардиола шогирдларининг мавсумдаги илк ва қақшатқич мағлубияти бўлди.
АПЛ. 3-тур. 
Манчестер Сити – Лестер 2:5
Голлар: 1:0 – 4 Маҳрез, 1:1 – 37, пенальти Варди, 1:2 – 54 Варди, 1:3 – 58, пенальти Варди, 1:4 – 77 Мэддисон, 2:4 – 84 Аке, 2:5 – 88, пенальти Тилеманс.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Менди, Эрик Гарсия, Аке, де Брюйне, Фернандиньо (Делап, 51), Стерлинг, Фоден (Ферран Торрес, 64), Маҳрез, Родри.
Лестер – Шмейхель, Жастин, Кастань, Эванс (Фукс, 80), Суюнжу, Барнс, Амарти, Тилеманс, Менди, Прат (Мэддисон, 69), Варди (Иҳеаначо, 85).

27.09.2020, 22:36 176 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш