"Атлетико" "Гранада"ни тор-мор этди. Суаресдан дубль+пас

Ла Лига 3-тури доирасида "Атлетико" ва "Гранада" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
 
Мазкур ўйинда мадридликлар йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 
Ушбу ўйинда Луис Суарес мадридликлар сафида илк марта захирадан майдонга тушиб, дастлаб ассист амалга оширди, кўп ўтмай дебют баҳсидаёқ гол уришга эришди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса уругвайлик форвард дублини расмийлаштирди. 
Ла Лига. 3-тур. 27 сентябрь
Атлетико – Гранада 6:1
Голлар: 1:0 – 9 Диего Коста, 2:0 – 47 Корреа, 3:0 – 65 Жоау Феликс, 4:0 – 72 Льоренте, 5:0 – 85 Суарес, 5:1 – 87 Молина, 6:1 – 90 Суарес.
Атлетико – Облак, Триппьер, Лоди, Савич, Фелипе, Сауль, Карраско (Томас, 71), Корреа (Витоло, 77), Коке (Лемар, 77), Жоау Феликс (Льоренте, 71), Диего Коста (Суарес, 70).
Гранада – Руй Силва, Фулькье, Вальехо, Диас, Дуарте (Херман Санчес, 84), Азиз, Кенеди (Соро, 60), Эррера (Вико, 71), Милья (Этеки, 71), Пуэртас (Мачис, 60), Молина. 
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

27.09.2020, 21:15 254 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш