Рамос Ла лигада кетма-кет 17 мавсумдан буён гол урмоқда

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Бетис»га қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.


Шу тариқа, испаниялик футболчи Ла лигада кетма-кет 17 мавсумдан бери гол уриб келмоқда. Бундай натижани қайд этиш фақат икки футболчига насиб этган: «Атлетик» клуби собиқ ҳужумчиси Агустин Гаинса (19 мавсум) ва «Реал» собиқ фоварди Сантильяна (17).

Шунингдек, Рамос, Кубок баҳслари доирасида пенальтилар сериясини қўшиб ҳисоблаганда, кетма-кет 24та пенальтидан самарали фойдаланиб келмоқда.
Манба: sports.ru

27.09.2020, 12:22 173 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш