Зидан: «Куртуанинг сэйвлари «Бетис» билан ўйин якуний натижасига таъсир кўрсатди»

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Ла лиганинг 3-тиури доирасида бўлиб ўтган «Бетис»га қарши ўйин (3:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.


«Биз янада яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини биламиз ва шунга интиламиз. Учрашувни жуда яхши бошладик, 15-дақиқа гол урганимиздан кейин ортга чекиндик. Биз олдинга интилганимиздагина яхши ўйнай оламиз. Улар дастлаб биринчи голни, кейин эса дарҳол иккинчи голни уришди. Иккинчи бўлимда эса яхши ҳаракат қилдик, ўйинчилар эса охиригача ғалабага ишонишди.

Ҳисобда ортда бораётганингда ўйиннинг боришини ўзгартириш қийин. Бу эса муҳим аҳамиятга эга. Биз 3та имкониятдан фойдаландик, янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Барча ўйинчилар билан фахрланаман. Шундай руҳда давом этиш керак.

Ҳакамлик учун ҳакамларнинг ўзлари жавоб беришади. Мен ҳеч қачон уларнинг ишларига изоҳ бермайман. Бугун бундай қилмоқчи эмасман.

Дастлабки 2та турда ғалаба қозонган рақибга қарши тўла куч билан ўйнадик. Бизга қийин бўлди, лекин керакли натижага эришганимиздан хурсандмиз. Биз майдонннинг рақиб томонида ўйнашни истайман.

Куртуа? Унинг сэйвлари «Бетис» билан ўйин якуний натижасига таъсир кўрсатди. Бундай ҳолат илк марта рўй бераётгани йўқ. Унинг нималарга қодирлигини яхши биламиз.

Трансферлар борасида эса, ихтиёримда мавжуд таркибдан қониқиш ҳосил қиляпман. Биз мавсумни яхши ўтказишга ҳаракат қиламиз», — деди Зидан.
Манба: sport24.ru

27.09.2020, 12:16 214 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш