Дест бугун Барселонага учиб келади

«Аякс» ҳимоячиси Сержино Дест «Барселона»га ўтишга яқин турибди.


Журналист Херард Ромеро тарқатган хабарга кўра, Дест «Витесс»га қарши ўйиндан (2:1) кейин жамоадошлари билан хайрлашди. Футболчи бугун Каталонияга учиб келади. Аввал у тиббий кўрикдан ўтади, сўнгра "кўк-анорранглилар" билан шартнома имзолайди.

Аввалроқ «Барселона» Дестнинг трансфери учун 20+5 млн евро тўлаши ҳақида маълумот тарқатилган эди.
Манба: sports.ru

27.09.2020, 11:58 166 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш