Ла Лига. «Реал» сафарда «Бетис»ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасига эришди

Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Бетис" ва "Реал Мадрид" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
 
Мазкур баҳсда мадридликлар 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Вальверде ҳисобни очган бўлса-да, 35 ва 37-дақиқаларда Манди ва Карвальюнинг голлари мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 
Ўйиннинг 48-дақиқасида «Бетис» футболчиси Эмерсон ўз дарвозасини ишғол этиб натижани 2:2 кўринишга келтириб қўйди. Орадан 20 дақиқа ўтиб Эмерсон қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.  
Учрашувнинг 82-дақиқага келиб мезбонларнинг жарима майдонидаги қўполлиги учун белгиланган 11 метрлик нуқтани Серхио Рамос голга айлантирди ва жамоасига мавсумдаги илк ғалабани келтирди.
Бетис – Реал Мадрид 2:3 (2:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 14 Вальверде, 1:1 – 35 Манди, 2:1 – 37 Вильям Карвалью, 2:2 – 48, автогол Эмерсон, 2:3 – 82, пенальти Рамос.
Бетис – Роблес, Морено, Бартра, Манди, Эмерсон, Хоакин (Тельо, 63), Родригес, Вильям Карвалью, Каналес, Фекир (Морон, 73), Санабрия (Монтойя, 69).
Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Варан, Карвахаль, Рамос, Эдегор (Иско, 46), Вальверде, Кроос (Модрич, 45), Каземиро, Йович (Майораль, 72), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Эмерсон (12), Родригес (40), Карвахаль (42), Модрич (53), Бартра (81), Каналес (84), Манди (90).
Четлатиш: Эмерсон (67). 
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

27.09.2020, 07:05 160 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш