ОЧЛ. «Пахтакор» чорак финалга чиқди!

«Пахтакор» Осиё чемпионлар лигасининг Қатардаги юришини давом эттиради.
 
Арвеладзе жамоаси нимчорак финалда Эроннинг "Истиқлол" клуби устидан иродали ғалабани қўлга киритди.

Жамоамиз ўйин бошидан тўпни назорат қилиб, рақибни тўпсиз югуришга мажбур қилди. Аммо ҳисобни очиш форсларга насиб этди. Уммонлик ҳакам жарима майдонимиз остонасида жарима зарба белгилашда хатога йўл қўйди. Али Каримий эса "стандарт"дан усталик билан фойдаланди. Элдор Суюнов томошабин вазифасини ўтиб берди.

"Пахтакор" танаффусга ҳисобни тенглаштирган ҳолда чиқиб кетди. Алижонов етказган тўпни Черан яқин масофадан бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Руҳий устунликка эга бўлган тошкентликлар иккинчи тайм бошидаги илк ҳужумни гол билан якунлашди. Дердийўқ 16 метрлардан йўллаган зарбани "Истиқлол" посбони қайтара олмади.

Шундан сўнг "Пахтакор" тўпни қадрлаган ҳолда, асосан узатма бериш билан шуғулланди. Дарвозабонимиз бир вазиятда олдинга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди. Бахтимизга теҳронликлар ушбу имкониятдан фойдалана олишмади. Яна бир вазиятда эса Чейк Диабатенинг яккама-якка вазиятда йўллаган зарбасини посбонимиз қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "шерлар" ОЧЛ чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

"ПАХТАКОР" — "ИСТИҚЛОЛ" (Эрон) - 2:1 (1:1)
26 сентябрь, 22:45. Доҳа. "Ал-Жануб".
Голлар: Драган Черан (42), Эрен Дердийўқ (47) — Али Каримий (32), Милад Закипур (87)
Огоҳлантиришлар: Егор Кримец (5), Элдор Суюнов (84), Фаррух Сайфиев (89) — Арсалан Мотаҳҳарий (4) Араш Ризаванд (77), Меҳди Қоидий (90+2)
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Аброр Исмоилов 90+2), Анзур Исмоилов, Кримец (С), Сайфиев (Шерзод Аъзамов 90+1), Ҳамробеков, Собирхўжаев (Владимир Козак 84), Ҳамдамов (Жавоҳир Сиддиқов 73), Черан, Машарипов, Дердийўқ (Игорь Сергеев 73)
"Истиқлол": Саидҳуссайн Ҳуссайни, Милад Закипур, Рузбеҳ Чешми, Ариф Қулами, Муҳаммад Данешгар, Али Карими, Фаршид Исмоили, Меҳди Ғаеди, Масъуд Рики, Арсалан Мотаҳҳарий (Араш Ризаванд 57), Чейк Диабате.

27.09.2020, 06:17 221 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш