АПЛ. «Челси» 3та тўп фарқидаги мағлубиятдан чиқиб кетди

Англия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган энг қизиқарли учрашувлардан бири бўлди.
 
«Челси» сафарда "Вест Бромвич" меҳмони бўлди. Лэмпард шогирдлари биринчи бўлимда ўта қийин аҳволга тушиб қолиб, иккинчи таймда қаҳрамонларча мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлди.

Лондонликлар ўйин бошиданоқ тўп назорати бўйича устунликка эга бўлган бўлсалар-да, мезбонлар танаффусга қадар қарши ҳужумда "Челси" дарвозасига 3 марта йўл топишди.

"Кўклар" камбекни 55-дақиқадан бошлашди. Маунт дастлабки жавоб тўпига муаллифлик қилган бўлса, орадан 15 дақиқа ўтиб Хадсон-Одои иккинчи тўпни "Вест Бром" дарвозасига жойлади. Ўйинга қўшиб берилган учинчи дақиқада эса Тэмми Абрахам ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ушбу дуранг туфайли "Вест Бромвич" мавсумдаги илк очкосини қўлга киритган бўлса, "Челси"нинг очколари 4тага етди.

АПЛ, 3-тур
Вест Бромвич – Челси 3:3 (3:0)
Голлар: 1:0 – 4 Робинсон, 2:0 – 25 Робинсон, 3:0 – 27 Бартли, 3:1 – 55 Маунт, 3:2 – 70 Хадсон-Одои, 3:3 – 90 Абрахам.
Вест Бромвич – Жонстон, Бартли, О`Ши, АЖайи, Ферлонг, Ливермор, Диангана (Филлипс, 74), Матеус Перейра (Филд, 90), Сойерс, Робинсон (Робсон-Кану, 66), Таунсенд.
Челси – Кабальеро, Алонсо (Аспиликуэта, 46), Кристенсен, Тиаго Силва (Жиру, 73), Жеймс, Маунт, Канте, Хавертц, Ковачич (Хадсон-Одои, 46), Вернер, Абрахам.
Огоҳлантиришлар: Алонсо (8), Жеймс (27), Ферлонг (82), Кристенсен (86).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

27.09.2020, 06:11 127 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш