«Брайтон» дарвоза тўсин ва устунларини нишонга олиш бўйича АПЛ рекордини ўрнатди

Англия премьер-лигасининг 3-туридан ўрин олган «Брайтон» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги ўйинда манкунианликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Мазкур ўйинда «Брайтон» ўйинчиларига омад етишмади: улар «Юнайтед» дарвозаси тўсин ва устунларини 5 марта нишонга олишди. Уларнинг бирортаси голга айланмади.

"Opta" тарқатган хабарга кўра, статистика юритила бошлаган 2003/2004 йилги мавсумдан бошлаб ҳисоблаганда, бу рекорди ҳисобланади.

Эътиборли томони, Леандро Троссарднинг зарбаларидан кейин тўп 3 марта «Манчестер» дарвозаси устунларига тегди. Бу орқали бельгиялик футболчи Криштиану Роналдунинг 2006 йилда «Ньюкасл»га қарши ўйиндаги рекордини такрорлади.
Манба: sport24.ru

26.09.2020, 20:05 116 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш