Хайрулла Ҳамидов: "Ливерпуль" мухлисларини табриклаймиз!

Тьяго Алькантара "Ливерпуль" клубига келиб қўшилаётгани катта ҳодиса.
Биринчидан, чемпионнинг ўзгармагани ҳақидаги гапларга якун ясалади - бу АПЛнинг янги мавсумидаги энг зўр трансфер.
Иккинчидан, Клопп жамоасига ниҳоят тайёр юлдуз келяпти, ундан олдингилар (Торресдан бошқа) Ливерпуль шаҳрида катта ўйинчига айланишган.
Учинчидан, "Ливерпуль" бу савдоси билан бошқа даражага кўтарилмоқда. Сал аввал Алиссон ва Виржилни сотиб олиб заиф чизиқларини тўғрилаганди, бу галги трансфер жамоа сиёсатини-да бир поғона юқорига олиб чиқмоқда.
Тўртинчидан, яна бир ўта иқтидорли ва "яримҳимоячилар Мессиси" номини олган йигит АПЛда ўйнайди. Мессининг амалга ошмаган трансферидан инглиз футболи ишқибозлари хафа бўлишмаса ҳам бўлаверади (кейинги йил у ҳам келиб олса, уёғига инсоният фантазияси тугайди)
"Ливерпуль" мухлисларини табриклаймиз!

Ливерпуль, Хайрулла Ҳамидов

18.09.2020, 10:18 407 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш