Черан ва Суюнов бугун «Пахтакор» - «Ал-Ҳилол» ўйинида майдонга тушишмайди

«Пахтакор» клуби 17 сентябрь куни "Ал-Ҳилол" билан яна бир ўйинда майдонга тушишади.


Бу сафарги баҳсда дисквалификация сабабли жамоамизга Элдор Суюнов ва Драган Черан ёрдам бера олмайди. Пайшанба кунги баҳсда "Пахтакор" мезбон сифатида ўйнайди. Гуруҳда ҳозирча "Ал-Ҳилол" 9 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, тошкентликлар 6 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди.

"Пахтакор" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйин 17 сентябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00да Доҳадаги "Ал-Жануб" стадионида бошланади.
Манба: pakhtakor.uz

17.09.2020, 08:19 131 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш