"Реал" ҳимоячиси "Рома"га ўтишга яқин турибди

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Начо "Рома" клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Италиянинг Il Messaggero нашри хабар бермоқда.
 
"Рома" анчадан бери Начога даъвогарлик қилиб келаётганди. Ҳозирда томонлар ўртасидаги музокаралар сўнгги босқичда, ҳимоячи тез орада римликлар сафига қўшилади.
Маълумот учун, Начо ўтган мавсум Ла Лигада 6 учрашувда иштирок этди.
Манба: Il Messaggero

17.09.2020, 07:54 151 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш