Дибала "Ювентус" билан шартномани узайтиришга яқин турибди

Аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала "Ювентус" билан шартномасини узайтиришга яқин турибди, деб ёзади Tuttosport нашри.
Футболчининг агенти ва клуб 26 ёшли ҳужумчининг маоши йилига 10 миллион еврога ошириладиган янги шартноманинг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар имзоланади.
Олдинроқ "Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло Дибалани сотмоқчи эмаслиги хабар берилганди.
Манба: Tuttosport

17.09.2020, 07:14 85 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш