"Арсенал" "Лион" етакчиси учун 40 миллион евро таклиф қилади

"Арсенал" ушбу трансфер ойнасида жамоани жиддий равишда кучайтирмоқчи.
 
Хабар қилинишича, Лондон клуби "Лион" ярим ҳимоячиси Уссем Ауарнинг трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда.
"Тўпчилар" ёш франциялик ярим ҳимоячини сотиб олиш учун тахминан 40 миллион евро таклиф қилишлари мумкин.
Қайд этилишича, "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета шахсан футболчини асосий трансфер нишонига айлантирган.
Олдинроқ, "Ювентус" ҳам футболчига даъвогарлик қилаётган эди.
Манба: Dail Mail

17.09.2020, 07:01 121 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш