Неймар, Паредес ва Курзавага нисбатан жазо чоралари эълон қилинди

Франция профессионал футбол лигаси Лига-1нинг 3-тури доирасида бўлиб ўтган «ПСЖ» ва «Марсель» жамоалари ўртасидаги ўйинда (0:1) юз берган тартибсизлик юзасидан ўз қарорини эълон қилди.


Баҳс сўнгида бош ҳакам Жером Брисар "Пари Сен-Жермен" клубидан Неймар, Леандро Паредес ва Левен Курзавани, марселликлардан эса Жордан Амави ва Дарио Бенедеттони майдондан четлатган эди.

Иш кўриб чиқилиши натижасида қуйидагича қарор қабул қилинди: Курзава 6та, Амави 3та, Неймар ва Паредес 2тадан +яна битта шартли ўйинга дисквалификация қилинишган бўлса, Бенедетто битта учрашувни ўтказиб юборади.

Шунингдек, тартиб-интизом қўмитаси «Марсель» ҳимоячиси Альваро Гонсалесга нисбатан қилинган ирқчилик хатти-ҳаракатлари борасида суриштирув ишларини бошлади.

Бундан ташқари, «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария рақиб футболчисига Гонсалесга қарата тупургани ҳам ўрганилади.
Манба: sports.ru

17.09.2020, 06:43 169 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш