ПСЖ сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Франция 1-дивизиони 4-туридан ўрин олган ПСЖ - "Мец" учрашуви ўз якунига етди.
 
Ушбу учрашувда Париж клуби мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Иккинчи бўлимда Абду Диалло иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Кейинчалик, ўзгаришлар қилиб бўлингач, Хуан Бернат жароҳат олиб, жамоасини қийин вазиятда қолдириб кетди. 
Якунда, 9 киши қолган Тухель шогирдларига Дракслернинг голи ғалаба келтирди.

17.09.2020, 05:22 105 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш