Куман «Барселона»га Лукакуни олиб келмоқчи

Каталониянинг «Барселона» клуби янги бош мураббийи Рональд Куман раҳбариятдан «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукакуни сотиб олишни сўраганлиги ҳақида Esport3 хабар бермоқда.
 
Бироқ, манбанинг ёзишича, «Барселона» коронавирус пандемияси сабабли юзага келган молиявий инқироз сабаб Лукакуни сотиб олмайди. Чунки, ҳозир ҳам «Барселона» янги футболчиларни сотиб олиш учун маблағ борасида муаммога дуч келмоқда.
Лукаку «нерадзуррилар» таркибидаги биринчи йилни аъло даражада ўтказиб, 36 та учрашувда 23 та гол киритди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

17.09.2020, 00:29 105 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш