Ўрунов «Спартак» сафида дебют голини урди (видео)

Россия кубогининг дастлабки саралаш босқичи доирасида «Спартак» клуби сафарда «Родина» меҳмони бўлмоқда.


Баҳс тугашига 10 дақиқа қолганида москваликлар 4:1 ҳисобида олдинда боришмоқда. Жамоанинг иккинчи голига Ўрунов муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз баҳснинг 53-дақиқасида рақиб жарима майдони атрофида тўпни қабул қилиб, икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва 17 метрлардан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Россия кубоги, 1-саралаш босқичи
Родина – Спартак 1:4 (иккинчи бўлим)
Голлар: 0:1 – 35 Ларссон, 0:2 – 53 Ўрунов, 0:3 – 56 Айртон, 0:4 – 59 Зобнин, 1:4 – 61 Абдусаломов.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

17.09.2020, 00:12 245 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш