Мутахассис: «Реал» Лаутаро Мартинесни харид қилмайди»

Душанба куни Испаниянинг бир қатор нашрлари "Реал" клуби "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг трансфери борасида келишувга эришгани ҳақида хабар тарқатди.


Аммо Ла лига бўйича мутахассис Альваро Монтеро таъкидлашича, мадридликлар трансфер ойнаси ёпилгунга қадар янги ўйинчи харид қилишмайди.

«Бу нотўғри, Лаутаро борасида ҳеч қандай музокара олиб борилгани йўқ. "Реал" янги ўйинчиларни сотиб олмоқчи эмас», — деди Альваро Монтеро "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида.
Манба: sports.ru

17.09.2020, 00:07 83 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш