Вадим Абрамов: «Яхши ўйин намойиш этмадик»

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Машъал" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувда тошкентликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
 
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "қалдирғочлар" бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ғалаба қўлимизда бўлгани билан жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ёмон ҳолат. Бутун ўйин давомида бир киши кўп ўйнаганимизни инобатга олсак, бугунги баҳсда яхши ҳаракат қилдик, дея олмаймиз.

Вазиятларимиз голга айланмаётганини кўргач, вазият оғирлашиб бораётганини ҳис қилдим. Хайриятки, йигитлар дарвозага йўл топа билишди.

"Машъал" яхши жамоа. Биз қийин рақибга қарши ўйнашимизни билгандик. Футболчилар 10 киши бўлиб ўйнаётган жамоани 1:0 ҳисобида ютаётганлиги учун олдинга интилмади. Улар орқа чизиқда тўпни назорат қилиб, ўз вазиятларини кутмоқчи бўлишди ва қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик", — деди Абрамов.
Манба: fcmashal.uz

16.09.2020, 21:22 123 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш