Андрей Шипилов: “Бундан буёғига мавсумни тўхталишларсиз якунлашни истайман"

Cуперлигасининг 15-тур доирасидаги "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Бекободликлар устози Андрей Шипилов иштирок этди.
 
- Мавсумнинг ярми ортда қолди. Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор. Қўқонликлар ўз олдига юқори мақсадларни қўйганликларини эштдим. Бизда ҳам ўз режаларимиз бор. Биз ҳар бир ўйинга футболчиларни яхши тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз. Айтиш жоизки, бугун ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмади. Футболчиларга раҳмим келади. Улар шундай шароитда ҳам майдонга тушишмоқда. Барча футболчилар ўз саломатлигига таваккал қилишди. Майдон четида туриб яратгандан хеч қайси футболчи жароҳат олмаслигини сўраб турдим.
Бугун ҳар икки жамоа ҳам ўз даражадасида ўйнай олишмади. Ҳолбуки биз ғалаба қозонган бўлсак ҳам ўйиндан кўнглим тўлмади. Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди. Пандемиянинг биринчи танаффусига қадар барчаси яхши эди. Иккинчи танаффусдан яхши ҳолатда чиқдик деб бўлмайди. Ҳозир футболчилар кичик қаҳрамонлик кўрсатишмоқда. Футболчиларнинг тикланиши мураккаб кечаётганини таъкидлаган бўлардим. Иккита сафар учрашуви анча қийин кечди.
Ҳозир мен чемпионатда яна танаффус бўлиб қолишидан қўрқяпман. Юзага келадиган ҳар қандай танаффус футболчилар учун оғир бўлади. Учинчи танаффус керак эмас, деб ҳисоблайман.
Бундан буёғига тўхталишларсиз мавсумни якунлашни истайман.
Манба: Қўқон-1912 матбуот хизмати

16.09.2020, 20:55 165 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш