Винисиус: "Менинг ёшимда Рауль ва Касильясларгина "Реал" таркибида мендан кўпроқ ўйнаган"

Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Винисиус Жуниор афсоналар - Икерь Касильяс ва Рауль Гонсалес каби жамоада муваффақиятга эришиш ниятида эканлигини яширмади.
 
"Менинг ёшимда "Реал" таркибида Касильяс ва Рауллар мендан кўпроқ майдонга тушган. Улар кўплаб совринларни қўлга киритишган, умид қиламанки, мен ҳам буни уддалай оламан", - Винисиуснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.
20 ёшли Жуниор "Реал" таркибида 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Шу вақт мобайнида у "қаймоқранглилар" таркибида 69 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол киритди ва 20 та голга ассистентлик қилди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 20:28 165 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш