Бартомеудан Мессига навбатдаги зарба

“Барселона” раҳбарияти клубдан кета олмаган Лионель Мессининг маошини пасайтириш бўйича музокарага тайёргарлик кўрмоқда.
 
Бу масъулиятни клуб президенти Жозеп Бартомеу ўз зиммасига олган.
Клуб раҳбарияти бу қарорини молиявий қийинчиликлар билан изоҳламоқда.
Лионель Месси бир неча ой муқаддам клуб билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатиб қўйган эди. Кейин у клубдан кетишини маълум қилди. Бартомеунинг қатъияти туфайли Месси мақсадига ета олмади.
Энди Бартомеу жамоа етакчисининг маошидан кесмоқчи. Месси ҳали бунга муносабатини билдиргани йўқ. Яқинда Forbes Лионель Месси 2020 йилда энг кўп маош топганини эълон қилганди. Унга кўра, аргентиналик тўпурар бу йил 126 миллион доллар ишлаб топган. Шундан 92 миллион доллари маош сифатида берилган. Қолган 34 миллион доллар қўшимча даромад ҳисобидан келган.

16.09.2020, 20:10 280 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш