"Атлетико"нинг коронавирусга чалинган футболчилари машғулотларга қайтди

Мадриднинг "Атлетико" клуби расмий сайтининг ёзишига қараганда, жамоа ҳимоячиси Сантьяго Ариас ва ҳужумчиси Диего Косталар умумий машғулотларда иштирок этишни бошлади.
 
Эслатиб ўтамиз, икки футболчи ҳам сентябрь ойининг бошларида коронавирусга чалинишган эди, лекин, орадан маълум муддат ўтгач, улар даволанишди.
Касаллик футболчиларга ўз аломатини кўрсатмади, шу сабабли, икки футболчи ҳам қўшимча таҳлилларсиз жамоанинг умумий машғулотларига қўшилишди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 14:38 91 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш