Моуриньо Бундеслигадан ҳужумчи топди

Англия матбуотининг тарқатган маълумотига қараганда, Лондоннинг «Тоттенхэм» ва Германинг «Айнтрахт» клублари ҳужумчи Бас Достнинг трансфери борасида музокараларни бошлади.
 
31 ёшли ҳужумчи "шпорлар" ҳужумчиси Харри Кейннинг ўринбосари сифатида кўрилмоқда.
Моуриньонинг шахсан ўзи ушбу футболчини танлади. Немислар ўз ҳужумчисининг трансфери учун 5,5 миллион евро сўрашмоқда.
Ўтган мавсумда Дост Бундеслигада 8 та гол киритди. 2018 йилгача эса Нидерландия терма жамоасига мунтазам равишда чақириб турилган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 14:24 104 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш