Месси Ла Лиганинг дастлабки уч учрашувини ўтказиб юбориши мумкин

Испания матбуотининг тарқатган маълумотига қараганда, Жанубий Америка терма жамоаларининг манфаатлари тез орада клублар билан тўқнашиши мумкин.
 
Хусусан, Каталониянинг "Барселона" клуби сардори Лео Месси Ла Лиганинг дастлабки уч учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
Гап шундаки, Аргентинага келган ҳар бир фуқаро икки ҳафталик карантинга олиниш қоидаси ҳалигача мавжуд. Футболчилар ҳам бундан мустасно эмас.
Шу тариқа, Месси ўз ватанига анча олдинроқ бориши керак. Шунинг учун, Месси ўз клубининг дастлабки учта учрашувини катта эҳтимол билан ўтказиб юборади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 14:08 96 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш