Моуриньо тахаллусини ўзгартирадиган пайт келди ёҳуд у ортиқ “ўзгача” эмас

Португалиялик мураббий фаолиятининг ибтидосидан бери фақат совринлар учун курашадиган шахс эди, аммо яқин орадан бери у ортиқ бундай эмас. Goal нашри “Манчестер Юнайтед” устозининг енгилмас шахс мақомини йўқотиб бораётганини таҳлил қилди.
Жозе Моуриньо 2004-йилда “Челси”га келганида “менимча, мен “ўзгачаман” дея бонг урганди. У “Стэмфорд Бридж”га келганида Европа чемпиони ва “Порту”ни кетма-кет чемпион қилган мураббий сифатида келганди. Аммо булар унинг эришган ютуқларининг бошланиши эди.
Орадан 6 йил ўтиб, тўрт марта миллий чемпионатни ютиб олди. Буни икки марта “Челси” билан, икки марта “Интер” билан бажарди. “Нерадзуррилар” билан эса яна бир бор Европа чемпионига айланди. Уни ноодатий муваффақиятлари “Реал”га етаклаб келди. Ўша вақтларда Гвардиоланинг тўхтатилмас “Барселона”сига айнан у қаршилик қила олиши барчага маълум бўлиб улгурганди.
Аммо Моуриньо 2017-18-йилда “Манчестер Сити”ни тўхтата олмаётганидан кўриниб турибдики, “Манчестер Юнайтед” устози ортиқ “ўзгача” эмас. Гвардиоланинг “Манчестер Сити”да амалга ошираётган иши билан бирортасини солиштириш адолатдан эмас. “Шаҳарликлар” Премьер Лиганинг 11-туридан кейин энг яқин таъқибчисидан 8 очкога илгарилаб кетди ва уларнинг урган голлари Англиянинг узоқ йиллик футболи тарихи рекордини янгилади. Кевин Де Брюйне ва Давид Силвалар сафда экан, “Манчестер Сити” анча тетик кўринмоқда.
Жозе Моуриньонинг “МЮ”даги ишини дахшатли деб ҳам бўлмайди. Кўплаб мураббийлар Ла Лига ёки Премьер Лига совринларини ўз қўлларида кўришни истайди. Аммо фаолиятида биринчи маротаба Моуриньо учинчи мавсумни ҳам ҳеч қандай чемпионликсиз тугатадиганга ўхшайди.
Моуриньонинг қиладиган иши бу ўзини қайта кашф қилишдир. Футбол фақат юқори даражада ҳимоя ташкил қилиш билан ўйналмайди ёки бундай хусусиятлар ҳеч қандай қийинчиликсиз ғалабаларга етакламайди. “Олд Траффод”га келишидан олдин Моуриньо дастлабки икки мавсум ичида бирорта кўзга кўринарли соврин олган. Бироқ, давр ўзгармоқда. “Манчестер Юнайтед” Жозе Моуриньони унинг доктринасини билган ҳолда имзолаган эди. Муаммо шундаки, Моуриньо ортиқ ўзига ўхшамай қолган.
Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Манчестер Юнайтед», Жозе Моуриньо

10.11.2017, 13:32 3501 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш