«Арсенал» уч футболчисини сотмоқчи

«Канонирлар» яқин вақт ичида ўз таркибдаги футболчиларни қисқартирмоқчи.
The Mirror хабарига кўра, клуб ҳимоячи Сеад Колашинас ва ярим ҳимоячилар Маттео Гендузи ва Лукас Торрейрани сотмоқчи.
Маълум бўлишича, "Вест Хем" Колашинасуга, «Валенсия» Гендузи хизматларига қизиқиш билдирмоқда ва Торрейра А Серияда ўзини синаб кўришга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги трансфер ойнасида «канонирлар» ўз таркибига ҳимоячи Габриел ва ҳужумчи Виллианни қўшиб олди, шунингдек, Пер-Эмерик Обамеянг билан шартномасини узайтирди.

Арсенал, Обамеянг

16.09.2020, 12:07 109 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш