Лэмпард: "Кепа бизнинг дарвозабонимиз"

«Челси» устози Френк Лемпард дарвозабон Кепа Аррисабалага жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳақида фикрларини билдирди.
Лондонликлар мураббийи испан дарвозабонидан мамнунлигини тан олди.
«Мен Кепадан мамнунман ва унга ишонаман. У бизнинг дарвозабонимиз, ва мен у билан ишлашдан бахтиёрман ", - дея Лемпард сўзларини келтирмоқда Sky Sports.
Олдинроқ «Ренн» дарвозабони Эдуард Менди «Челси» га ўтишга яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кепа, Челси

16.09.2020, 11:58 100 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш