Ди Мария 6 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мария Франция Лигаси 3-турининг «Марсель» га қарши ўйинида (0: 1) юзага келган ҳодиса учун 6 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақида Daily Mail хабар бермоқда
Манбага кўра, Ди Мария «Марсель» ҳимоячиси Алваро Гонсалесга тупургани учун жазоланиши мумкин. Бу эса коронавирусга қарши қоидаларни бузилиши ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ўйин охирида парижлик ҳужумчи Неймар Алваро Гонсалеснинг бошининг орқа томонига мушт билан уриб юборди, бунинг учун у қизил карточка олди. 

Ди Мария, Псж

16.09.2020, 10:21 113 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш