«ПСЖ» Неймар ҳақорат қилинган видеони қўлга киритмоқчи

«ПСЖ» махсус гуруҳ ташкил қилиб, жамоа ҳужумчиси Неймарга нисбатан қилинган ирқчилик бўйича далилларни тўпламоқчи.


Бразилиялик футболчи аввалроқ баёнот бериб, «Марсель» ҳимоячиси Альваро Гонсалес Лига-1 доирасидаги ўйин пайтида (0:1) уни ҳақорат қилганини айтган эди.

Парижликлар чемпионатни Яқин Шарқда трансляция қилиш ҳуқуқига эга бўлган "BeIN Sports" компанияси ихтиёридаги эксклюзив кадрларни олмоқчи. "Le Parisien" тарқатган хабарга кўра, ушбу кадрларда Гонсалес Неймарни испан тилида "маймун" деб атагани кўринган.

Учрашувни Францияда намойиш этган "Téléfoot" каналида эса Гонсалеснинг ҳақоратлари акс этган видео мавжуд эди.
Манба: sports.ru

16.09.2020, 07:56 118 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш