"Арсенал" собиқ футболчиси: "Ливерпуль" бу йил совринсин қолса ҳайрон бўлмайман"

Лондоннинг «Арсенал» клуби Пол Мерсон «Ливерпуль» ҳақида фикр билдирди. Унинг фикрича, агар Клопп жамоаси янги чемпионтда чемпион бўла олмаса, Мерсон ҳайрон бўлмайди.
«Ливерпул»га янги футболчилар керак. Агар «Ливерпуль» чемпионатда медал ололмаса, бундан ҳайрон бўлмайман. Улар чемпионатни тўртинчи ўринда ҳам тугатиши мумкин. Таркибига қаранг, ўтган йилги таркиб умуман ўзгармаган. Клопп қўл остида ҳар дам олиш кунлари майдонга тушиши мумкин бўлган кўплаб футболчилар бор. Уларда альтернативлар йўқ.
Ван Дейкни жароҳат олишга ҳаққи йўқ, бошқа ҳимоячиларини ҳам. Шунингдек, алмаштириб бўлмас ҳужум учлигини ҳам.
Мен «Ливерпуль» учун хавотирдаман. Уларнинг ҳар ҳафта майдонга тушадиган 5 ёки 6 нафар алмаштириб бўлмас футболчиси бор. АПЛ - жаҳондаги энг қийин чемпионат, бу ерда жисмоний тайёргарлик жуда муҳим. «Ливерпуль» қаттиқ ишлашга маҳкум. «Манчестер Сити» яхши томонга ўзгариши мумкин, чунки уларнинг таркиби катта. Клоппга ўйинни кучайтириш учун, ротация қилиши учун кўпроқ имкониятлар керак», - деди Мерсон.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 06:20 127 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш