Бэйлнинг агенти "Тоттенхэм" раҳбарияти билан учрашди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гарет Бэйлга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
 
31 ёшли уэльслик футболчининг вакиллари "шпорлар" раҳбарияти билан музокара олиб борганлиги ҳақида Sky Sports хабар тарқатмоқда.
Мадридликлар ўз ҳужумчисини қўйиб юборишга тайёр, лекин бу борада ҳали битим тасдиқланмаган.
Аввалроқ Бэйлнинг "Манчестер Юнайтед" клубига ижарага ўтаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 06:08 105 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш