«ПСЖ» футболчиси шартномани узайтиришдан бош тортди

Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Эрик Чупо-Мотинг шартномани узайтирмасликка қарор қилганлиги ҳақида Goal портали хабар тарқатмоқда.
 
Парижликлар 31 ёшли камерунлик ҳужумчига бир йиллик шартнома таклиф қилганди, бироқ, Мотинг бу таклифни рад этди.
Айни пайтда Чупо-Мотинг эркин агент саналади. Шу ойнинг охирида унинг «ПСЖ» билан тузган шартномаси якунланади. Камерунлик ҳужумчи парижликлар сафига 2018 йили келган эди. У мана шу давр мобайнида 51 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол киритди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Ўтган мавсумда Чупо-Мотинг ЕЧЛ доирасида «Аталанта» дарвозасига ҳал қилувчи голни киритиб, жамоани ярим финалга йўл олишига катта ҳисса қўшганди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

16.09.2020, 05:53 128 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш